Поиск
RUUZ

Общество

"Тошкент" аэропорти янги автобуслар ва махсус техникалар харид қилди

Янги автобус ва махсус техникалар Германиянинг "Cobus Industries GmbH" ишлаб чиқарувчисидан сотиб олинган.

185views0replies
0

Uzbekistan Airports

"Uzbekistan Airports" Тошкент аэропорти учун Германиянинг "Cobus Industries GmbH" ишлаб чиқарувчисидан йўловчи ташувчи 4 та автобус харид қилди, дея хабар бермоқда "Uzbekistan Airports" Матбуот хизмати.
Past polli Cobus 3000 автобуси компаниянинг энг катта модели бўлиб унинг узунлиги деярли 14 метр ва эни 3 метр. Автобус ўз ичига 10 ўтирган ва 94 тик турган ҳолда — 104 йўловчини сиғдира олади. Ушбу модел полни кўтариш ва тушириш учун пневматик тизим билан жиҳозланган.
"Uzbekistan Airports" компанияси аэродром мажмуасини тозалаш учун янги универсал машиналар, самолётларни муздан тозалаш машиналари, самолёт ташувчи транспорт, двигателларни ерда ишга тушириш қурилмалари, самолёт салони учун ҳаво кондиционерлари ва бошқалар харид қилди.
185views0replies
0

Комментарии