ФВВ хабарига кўра, бугун, 1 март куни соат 08:57 ларда Бухоро вилояти Бухоро шаҳар “Ёшлик” МФЙ Алпомиш кўчасида жойлашган 2-қаватли бинонинг 1-қаватидаги автомобил эҳтиёт қисмлари дўконининг ертўласида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги тахмин қилинмоқда.
Чақнаш оқибатида 1-қаватнинг 2 дона бетон плитаси қулаб тушган.
Чақнаш сабаби ва зарари аниқланмоқда. Воқеа жойида ёнғин содир бўлмаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 1 нафар фуқаро олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлган ва яна 1 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган.
Воқеа жойига вилоят ва шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда ёнғин-қутқарув экипажлари, ИИБ, Прокуратура, “Ҳудудгазтаъминот” ва ССБ ходимлари чиқишган.
Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.