28 февраль куни Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор Элчиси Қадамбай Султонов дипломатик миссиясини якунлаб, Тошкентга келди, деб ёзади “Дунё” ахборот агентлиги.
Қадамбай Султонов Латвия Ташқи ишлар вазирлиги протоколи раҳбари Раймондс Янсонс, Литва Ташқи ишлар вазирлиги департаменти директори Дариус Латкаусуас ва Эстония ТИВ Бош котиби Ёнатан Всевиов билан хайрлашув учрашувлари ўтказди.
Учрашувларда элчининг икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги самарали фаолияти юқори баҳоланди.
Эслатиб ўтамиз, Қадамбай Султонов Ўзбекистоннинг 2019 йилда Латвиядаги, 2020 йилда бир вақтда Финляндия, 2020 йилда Эстония ва 2021 йилда Рига шаҳридаги қароргоҳи билан Литвадаги элчиси сифатида аккредитация қилинган эди.