• 12 676 сум
    -18.86
  • 14 976 сум
    97.06
  • 162 сум
    -0.04
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 676 сум
    -18.86
  • 14 976 сум
    97.06
  • 162 сум
    -0.04
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 29 февраля 2024

Учта вилоятда АИ-80 бензинини қиммат нархларда сотаётган фуқаролар ушланди

Тошкент, Қашқадарё ва Навоийда ноқонуний сотилаётган 4 минг литрдан кўп АИ-80 бензини аниқланди.

758
0
Бош прокуратура Департаменти

Тошкент вилоятининг Бекобод, Бўка, Бўстонлиқ, Оққўрғон, Паркент, Чиноз ва Янгийўл туманларида 7 нафар фуқаро ноқонуний даромад орттириш мақсадида яшаш хонадонларида АИ-80 маркали бензин ёқилғисини чакана сотиш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланган. Улардан жами 721 литр бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинган. 

Шунингдек, Қашқадарёнинг Қарши шаҳар, Косон, Касби, Чироқчи ва Кўкдала туманларида 6 нафар фуқаро ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳолда қиммат нархларда АИ-80 маркали бензин ёқилғисини чакана сотиш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланиб, улардан жами 624 литр бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинган.

Навоийнинг Зарафшон шаҳри, Томди ва Учқудуқ туманларида фуқаро ноқонуний сотилаётган 2 774 литр бензинни сотаётгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан МЖтКнинг тегишли моддалари билан қонуний чоралар кўрилмоқда.

758
0