• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 29 февраля 2024

Бухорода тиббиёт институтининг ҳиндистонлик талабаси вафот этди

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура Матбуот хизмати UzNews.uz'га маълумот берди.

832
0
t.me/BSMI_UZ

Бухоро давлат тиббиёт институтининг хорижлик талабаси вафот этганлиги айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу хабар юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йил 28 февраль куни соат 9:00 да 2003 йилда туғилган, институтнинг иккинчи курс талабаси ҳиндистонлик Навас Насмел талабалар турар жойидаги ўз хонасида соғлиғи ёмонлашган ва тез тиббий ёрдам чақиртирилган. Шундан сўнг у Бухоро вилояти Юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилган. Кўрсатилган зарур тиббий ёрдам ва муолажаларга қарамасдан Ҳиндистон фуқароси, Навас Насмел вафот этди.

"РСТEИАМ Бухоро филиали томонидан тақдим этилган дастлабки ташхисга кўра, марҳум икки томонлама ўпкаларнинг тотал пневмонияси натижасида юзага келган ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган", - дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

832
0