• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 29 февраля 2024

Тошкентда Tracker юқори тезликда ҳаракатланиб, йўловчи автобус билан тўқнашди

Аниқланишича, Tracker 197 км/соат тезликда ҳаракатланган ва қарама-қарши йўналишдаги автобус билан тўқнашган.

29 февраля 2024
804
0
Ижтимоий тармоқ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкентда йўловчи автобус ва Tracker иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ маълумот берди. 

Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 29 февраль куни соат 06:45 ларда Мирзо Улуғбек тумани Янги Ўзбекистон кўчасида содир бўлган. King Long русумли 63-сонли йўналишда ҳаракатланаётган автобуснинг ҳайдовчиси АШБ томон ҳаракатланаётган вақтда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Tracker 197 км/соат тезликда келиб, автобус (ўрта шина қисмига тегиб) билан тўқнашув содир этган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси вақтида автобус салонида йўловчилар бўлмаган. Tracker ҳайдовчиси тан жароҳати олган ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага олиб кетилган.

Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

29 февраля 2024
804
0