Поиск
RUUZ

Спорт

Велоспорт бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 6 медални қўлга киритди

Ўзбекистон катталар ва ёшлар терма жамоалари вакиллари тақдирланишди.

42views0replies
0

Спорт вазирлиги

Ҳиндистон пойтахти Ню-Делида олти кун давом этган велоспортнинг трек йўналиши бўйича катталар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоалари 6 та медал қўлга киритди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги хабар берди. 
Қайд этилишича, Ўзбекистон катталар ва ёшлар терма жамоалари жами 17 нафар спортчи билан иштирок этди.
Қуйидаги спортчилар медалларни қўлга киритишди:
Катталар:
— Никита Светков: чиқариб юбориш кумуш медаль;
— Маргарита Мисюрина: очко тўплаш кумуш медаль;
— Олга Забелинская/Нафосат Козиева: медисон кумуш медаль.
Ёшлар:
—  Алимардон Жамолдинов: омниум кумуш ва очко тўплаш дастурларида бронза;
—  Самира Исмоилова: омниум бронза.
Аёллар ўртасидаги медисон гуруҳ пойгасида кумуш медални қўлга киритган Забелинская ҳамда Козиева жуфтлиги делегацияга Париж-2024 Олимпия лицензияси йўлида 1080 рейтинг очкосини тақдим этди.
42views0replies
0

Комментарии