• 11 798 сум
    -15.29
  • 13 740 сум
    20
  • 138 сум
    1.29
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 798 сум
    -15.29
  • 13 740 сум
    20
  • 138 сум
    1.29
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 28 февраля 2024

Ўзбекистон қидирувида бўлган фуқаро Туркияда қўлга олинди

45 ёшли ўзбекистонлик шахс Истанбул шаҳрида ушланди.

808
0
T.me/istanbul2020Boshkonsulxona

Туркиянинг Истанбул шаҳрида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни содир этганликда айбланиб, Ўзбекистон томонидан қидирувга берилган икки фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди. 

Қайд этилишича, 1979 йилда туғилган Ф.З. Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган.

"Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралади", - дейилади хабарда.

808
0