• 12 025 сум
    20.13
  • 13 970 сум
    71.41
  • 149 сум
    0.8
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 025 сум
    20.13
  • 13 970 сум
    71.41
  • 149 сум
    0.8
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 февраля 2024

Тошкентда 1,1 млрд сўмлик табиий газни ўғирлаган иссиқхоналар фош этилди

Юнусобод туманида 2 та хонадондаги иссиқхона учун 1,1 млрд сўмлик табиий газ ноқонуний фойдаланилгани аниқланди.

350
0
Бош прокуратура департаменти

Бош прокуратура департаменти хабарига кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва “Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали ходимлари ҳамкорлигида терговга қадар текширувлар ўтказилган.

Натижада, фуқаролар Э.А., У.К. ва бошқалар “Шарқ ҳақиқати” МФЙ ҳудудидаги 2 та хонадонда ташкил этилган иссиқхоналарни ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғри йўли билан улаб, жами 1,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

350
0