Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилояти ҳокими телефон ишлатишдан воз кечган мактабга 300 млн сўм ваъда қилди — видео

Зоир Мирзаев вилоятда "Телефонсиз мактаб" ташаббусини илгари сурди. Буни бажарган мактабга пул мукофоти ваъда қилди.

160views0replies
0

Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев вилоятда "Телефонсиз мактаб" ташаббусини илгари суриб, ўқитувчилари ва ўқувчилари телефон ишлатишдан воз кечган мактабга 300 миллион сўм пул мукофоти беришини маълум қилди.
Зоир Мирзаев Чирчиқ шаҳрида вилоят Таълим кенгашининг йиғилишида мактабда телефон ишлатишни танқидга олиб, ота-оналар билан келишган ҳолда ўқувчи ва ўқитувчиларга мактаб ҳудудида телефон ишлатишни тақиқлаш кераклигини айтди.
"Куни кеча ижтимоий тармоқда кўрган бўлсангиз, Марказий Осиё давлатларида мактаб ҳудудида телефондан фойдаланиш тақиқланди. Ўқитувчиларга ҳам мактаб ҳудудида олиб кириш, дарс вақтида фойдаланиш тақиқланибди. Ҳозир сизлар шу нарсани давлат қонуни чиқариб берсин, дея кутяпсизлар. Лекин ўзингиз, ота-оналар билан келишиб, телефондан воз кечишни тарғиб қилмаяпсиз.
Ота-оналар билан келишиб, тажриба сифатида 11 ой телефонни киритмадик. Китоб ўқийдиганлар шунчага кўпайди, дарсни ўзлаштириш шунчага кўпайди, деган нарсани ҳеч ким синовдан ўтказмади-ку. Нега шундай ташаббус билан чиқмаяпсизлар?", - дейди ҳоким.
Зоир Мирзаев "Телефонсиз мактаб" ташаббусини қилган мактабга 300 млн сўм пул мукофоти берилишини маълум қилди.
160views0replies
0

Комментарии