Поиск
RUUZ

Спорт

"Бунёдкор" бош директори Ривалдо ва Денилсондан 9,2 млн евро қарздорлиги бўйича изоҳ берди

Клуб бош директори Мурод Алиев шартнома бразилиялик футболчилар ва Zeromax ўртасида тузилганини айтди.

652views0replies
0

championat.asia

Бугун, 27 февраль куни "Бунёдкор" футбол клуби бош директори Мурод Алиев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Мурод Алиев "Бунёдкор" клуби Ривалдо ва Денилсонга 9,2 млн евро тўлаб бериши керак бўлган масала бўйича маълумот бериб ўтди.
"Улар қайси йили "Бунёдкор"да ўйнаганини барча билиб турибди. Улар билан Zeromax ўртасида шартнома бўлган. Шу пайтгача бу масала чўзилиб келди. Лекин ҳозирги кунда Ривалдонинг ҳуқуқшунослари билан биргаликда ишлаяпмиз. Бу масалага ойдинлик киритамиз. Қарор чиққанидан хабардормиз, лекин клубга зарар бўлмайдиган тарафини ўйлаб келишувга ҳаракат қиляпмиз.
Бу масала бўйича Zeromax раҳбариятига ҳам мурожаат қилинди. Ўйлайманки яқин орада "Бунёдкор" учун яхши хабар бўлади", - деди "Бунёдкор" бош директори Мурод Алиев.
652views0replies
0

Комментарии