Поиск
RUUZ

Общество

“Деҳқонобод калий заводи”да чиқинди сувлари “Туяшсой” сойига оқизилаётгани аниқланди — видео

Мазкур заводдан оқова сувлари ифлослангани учун 363 миллион сўмдан ортиқ тўлов ундириладиган бўлди.

50views0replies
0

Видеодан кадр

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармаси томонидан Деҳқонобод туманида жойлашган “Деҳқонобод калий заводи” фаолияти ўрганилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда. 
Текширув давомида ер остида ҳосил бўлган сизот сувларини ташқарига чиқариш учун шахта лойиҳаси асосида марказий насос станцияси қурилгани, лойиҳада эса сув тозалаш иншооти кўзда тутилмаганлиги натижасида чиқинди сувларнинг учдан икки қисми руда чангини босиш учун ишлатилиб, бир қисми тўғридан-тўғри “Туяшсой” сойига ташланаётганлиги маълум бўлди.
Ушбу аварияли ташланма сувлардан намуналар олиниб, таҳлил қилинганда оқова сув таркибида муаллақ моддалар 31,0 мг/л, қуруқ қолдиқ 6130 мг/л, хлоридлар 1582,1 мг/л, кимёвий моддалар 16,3 мг/л, нитрит 24,5 м/л, аммоний 0,02 м/л, нитрат 0,05 м/л, мойлар 0,001 м/л, нефт маҳсулотлари 0,001 м/л кўрсаткичда эканлиги аниқланди.
Таъкидланишича, кон фаолияти учун ишлаб чиқилган “Экологик оқибатлар баёноти” лойиҳа ҳужжатида ҳосил бўлган шахта сувларини махсус туз сақлаш ҳовузига жойлаштириш белгиланган бўлса-да, амалда мазкур ер ости сизот сувлари сойга ташланмоқда. Мазкур сувларнинг таркиби корхонага тегишли бўлган марказий лаборатория томонидан 2022 йил 17 август ойидан бошлаб таҳлил қилина бошланган ва натижалари қайд этиб борилган. Шунингдек, 2020 йилда ўтказилган текширишда ушбу манбадан ҳосил бўлган сизот сувларни сойга ташламаслик бўйича берилган кўрсатмаларга амал қилинмаган.
Юқоридаги қонун бузилиши ҳолатларидан келиб чиқиб, “Деҳқонобод калий заводи”га 363 млн 57 минг 900 сўм компенсация тўлови белгиланган. Шунингдек, текшириш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан 18 банддан иборат мажбурий кўрсатмалар берилган.
50views0replies
0

Комментарии