Поиск
RUUZ

Происшествия

Сурхондарёда бир оиланинг 5 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди

Оиланинг яна бир нафар аъзоси эса туман тиббиёт бирлашмасининг "жонлантириш" бўлимига ётқизилган.

146views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 25 февраль куни тахминан соат 10:30 атрофида туманнинг "Дуоба" маҳалласида яшаган 1980 йилда туғилган Х.Ж ва фарзандлари 2013 йилда туғилган М.Ж., 2016 йилда туғилган М.Ш., 2018 йилда туғилган М.С.лар яшаш уйида ухлаб ётган вақтида темирдан қўлбола ясалган печдан чиққан ис газидан димиқиб, воқеа жойида вафот этишган. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Шунингдек, 1986 йилда туғилган Н.З. (аёл) ва 2008 йилда туғилган М.Н. Бойсун туман тиббиёт бирлашмасига қарашли "жонлантириш" бўлимига ётқизилган.
Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан 2008 йилда туғилган М.Н. бугун соат 10:45 да туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари Бойсун туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
146views0replies
0

Комментарии