Поиск
RUUZ

Криминал

Фарғонада "майнинг" ферма ташкил қилган шахслар ушланди

"Майнинг" ферма ташкил қилган шахслар давлатга 1 млрд сўмдан кўпроқ зарар етказган.

94views0replies
0

Видеодан кадр

ДХХнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда "Ўзэнергоинспекция" билан ҳамкорликда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Қўқон шаҳрида яшовчи, 1973 йилда туғилган фуқаро ўз қариндошининг яшаш хонадонида 10 та "Bitmain Antminer" русумли майнинг қурилмаларини электр таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан, ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, 2021-2024 йиллар давомида майнинг фаолияти билан шуғулланиб келиши натижасида, давлат манфаатларига 638 млн 274 минг сўм миқдорида зарар етказган.
Фарғона шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган шахснинг хонадонида 11 дона, қуввати 14,85 киловатт бўлган "Antminer" русумли майнинг қурилмалари яширин равишда электр тармоғига уланиб, 320 млн 118 минг сўмлик электр энергияси талон-торож қилинган.
Бошқа ҳолатда эса Фарғона шаҳрида яшовчи, 1971 филда туғилган фуқарога тегишли хонадон кўздан кечирилганда, 6 дона, қуввати 12,4 киловатт бўлган "Antminer" русумли майнинг қурилмалари электр тармоғига ноқонуний уланиб, электр таъминоти корхонасига 293 млн 284 минг сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда, Фарғона шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган шахс ўзининг онасига тегишли хонадонда криптовалюта ишлаб чиқариш фаолияти билан қонунга хилоф равишда шуғулланиб, "Antminer" русумли 3 дона майнинг қурилмаларидан фойдаланиши натижасида, электр энергияси бўйича давлат манфаатларига 77 млн 585 минг сўм миқдорида зарар етказгани маълум бўлди.
Аниқланган ушбу ҳолатларда давлатга етказилган зарар жами 1 млрд 329 млн 261 минг сўмни ташкил этади.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда..
94views0replies
0

Комментарии