Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентдаги мебель цехда ёнғин содир бўлди — жабрланганлар бор (видео)

Воқеа жойига 25 та ёнғин-қутқарув экипажи чиққан.

268views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йил 27 февраль куни соат 00:13 да Чилонзор тумани Сугалли ота кўчасида жойлашган ангар сифатида фойдаланиб келаётган мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан ФВВ Матбуот хизмати изоҳ берди.
Қайд этилишича, ҳолат Чилонзор тумани "Бектўпи" МФЙ Дийдор кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш цехида содир бўлган.
Воқеа жойига соат 00:17 да  ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғин соат 01:29 да ўраб олинган ва соат 05:52 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғинни бартараф этишга 18 та асосий, 2 та махсус ёнғин-қутқарув экипажи ва 5 та сув ташувчи ёрдамчи автомобиллар жалб этилган.
Ёнғин-қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида 5 нафар ишчи ёнғиндан қутқарилиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.
Ёнғин оқибатида халок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда ҳамд ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
268views0replies
0

Комментарии