Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда хорижий интернет-компаниялар 1 йилда 70 млрд сўмга яқин солиқ тўлади

Meta, Google ва Apple энг кўп солиқ тўловчилар рўйхатида кучли учликни эгаллашган.

109views0replies
0

Magali Gauthier

Солиқ қўмитасининг хабар беришича, Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 56 та хорижий компания томонидан 2023 йилда 69,8 млрд сўм солиқ тўланган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробар кўп.
Тўланган солиқларнинг 96,7 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади.
Meta - 26,4 млрд сўм;
Google - 20,3 млрд сўм;
Apple - 12,9 млрд сўм;
Amazon - 2,2 млрд сўм;
Вooking.соm - 1,6 млрд сўм;
Netflix - 1,2 млрд сўм;
Xsolla - 816,1 млн сўм;
Zoom - 763,3 млн сўм;
Yandex - 690,4 млн сўм;
Adobe Systems - 436,9 млн сўм.
Электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ўтган чоракдан кейинги ойнинг 20 кунидан кечиктирмай солиқ ҳисоботларини тақдим этади ва солиқларни тўлайди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 9 ойи ичида Ўзбекистонда хорижий интернет-компаниялар 48 млрд сўмдан кўп солиқ тўлагани ҳақида хабар берган эдик.
109views0replies
0

Комментарии