Поиск
RUUZ

Общество

“Док-1 Макс” иши бўйича барча айбланувчиларга суд жазо тайинлади — рўйхат

Тошкент шаҳар судида 68 нафар боланинг ўлимига сабабчи бўлган “Док-1 Макс” дори воситаси билан боғлиқ иш бўйича 23 нафар судланувчига якуний ҳукм ўйилди.

567views0replies
0

daryo.uz

Тошкент шаҳар судида “Док-1 Макс” дори воситаси билан боғлиқ жиноят ишини кўриб, айбланувчиларга қуйидагича жазолар тайинланди:
— Фармагентликнинг собиқ раҳбари Сардор Кариевга ЖКнинг ЖКнинг 186-3-моддаси 4-қисми “а”, “б” бандлари ва 209-моддаси 2-қисми “а” бандлари билан 2 йил 6 ойга давлат идораларида раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 18 йилга озодликдан маҳрум этиш;
— Ҳиндистон фуқароси, Quramax Mediсal МЧЖ директори Сингҳ Рагвендра Пратарга ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми, 186-3-моддаси 4-қисми “а”, “б” бандлари, 211-моддаси 3-қисми “а” банди, 213-моддаси 3-қисми “а” банди ва 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 3-қисми билан, унг 20 йилга озодликдан маҳрум этиш;
— Quramax Medikal” МЧЖ савдо директори лавозимида ишлаган Б. Камбаралиевга ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми ва 241-моддаси 1-қисми билан 4 йил 3 ой муддатга озодликни чеклаш;
— “Quramax Medical” МЧЖ рўйхатга олиш бўйича менежери лавозимида ишлаган Н. Мирзаахмедовага ЖКнинг 28,186-3-моддаси 4-қисми “а”, “б” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор, деб топилиб, унга нисбатан 10 йилга озодликдан маҳрум этиш;
— “Quramax Medical” МЧЖ бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган Э. Мирзаахмедовга ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан нисбатан 4 йил муддатга озодликни чеклаш;
— Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК директорининг биринчи ўринбосари А. Азимовга ЖКнинг 186-3-моддаси 4-қисми “а”, “б” бандлари, 25,205-моддаси 1-қисми, 209-моддаси 2-қисми “а” банди ва 210-моддаси 2-қисми “г” бандлари билан 2 йил 6 ойга давлат идораларида раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 16 йилга озодликдан маҳрум этиш;
— Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК директори ўринбосари, Фармакопея қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимларида ишлаган Н. Мусаевга ЖКнинг 186-3-моддаси 4-қисми “а”, “б” бандлари, 25,205-моддаси 1-қисми, 209-моддаси 2-қисми “а” банди ва 210-моддаси 3-қисми “а” бандлари билан 2 йил 6 ойга давлат идораларида раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 16 йилга озодликдан маҳрум этиш;
— Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК директори ёрдамчиси, рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган Г. Салиевага ЖКнинг 207-моддаси 3-қисми “а” бандлари билан 2 йилга давлат идораларида раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йилга озодликни чеклаш жазоси;
— “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК рўйхатдан ўтказиш бўлими вице-бошлиғи лавозимида ишлаган Ш. Шодмановга ЖКнинг 186-3-моддаси 4-қисми “а”, “б” бандлари, 25,205-моддаси 1-қисми, 209-моддаси 2-қисми “а” банди, 28,210-моддаси 3-қисми “а” банди ва 210-моддаси 3-қисми “а” бандлари билан 2 йил 6 ойга давлат идораларида раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 16 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этиш;
— Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК рўйхатдан ўтказиш бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаган Ж. Эркиний ЖКнинг 186-3-моддаси 4-қисми “а”, “б” бандлари ва 212-моддаси 3-қисми “б” бандлари билан 2 йилга фармацевтика соҳасидаги давлат идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йилга озодликни чеклаш;
— “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК Фармакология қўмитаси раиси лавозимида ишлаган С. Саидовга ЖКнинг 207-моддаси 3-қисми “а” бандлари билан 2 йилга давлат идораларида раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йилга озодликни чеклаш;
— Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК рўйхатдан ўтказиш бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаган Ж. Шамшетовга, Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК Фармакопея қўмитаси етакчи мутахассиси лавозимида ишлаган А. Джалиловга ва “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК Фармакология қўмитаси етакчи мутахассиси Г. Халиловага ЖКнинг 116-моддаси 4-қисми “а”, “б” бандлари билан уларнинг ҳар бирига нисбатан 2 йилга фармацевтика соҳасидаги давлат идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йилга озодликни чеклаш;
— Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораторияси мудири Г. Болтабаевага ЖКнинг 207-моддаси 3-қисми “а” бандлари билан 2 йилга давлат идораларида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йилга озодликни чеклаш;
— “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ директори лавозимида ишлаган М. Хамдамов ЖКнинг 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбсиз, деб топилиб, оқланди. Унга ЖКнинг 205-моддаси 1-қисми, 207-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 2-қисми “а” бандлари билан 2 йил 6 ойга давлат идораларида раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йилга озодликни чеклаш;
— “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ Сертификатлаштириш органи раҳбари лавозимида ишлаган Ш. Холмуродов ЖКнинг 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбсиз, деб топилиб, оқланди. Унга ЖКнинг 205-моддаси 1-қисми, 207-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 2-қисми “а” бандлари билан 2 йил 6 ойга давлат идораларида раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йилга озодликни чеклаш;
— “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ Синов маркази раҳбари Н. Шукуруллаева ЖКнинг 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбсиз, деб топилиб, оқланди. Унга ЖКнинг 205-моддаси 1-қисми “а” банди, 207-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 2-қисми “а” бандлари билан БҲМнинг 110 баравари миқдорида, яъни 33 млн жарима;
— “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ директори ўринбосари лавозимида ишлаган Ш. Абдуганиев, “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ Сертификатлаштириш органи раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаган Ф. Файзиев ва “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ Синов маркази раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаган И. Мирзаёқубов ЖКнинг 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбсиз, деб топилиб, оқланди. Уларга ЖКнинг 205-моддаси 1-қисми билан 2 йилга фармацевтика соҳасидаги давлат идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 2 йил муддатга озодликни чеклаш;
— “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК рўйхатдан ўтказиш бўлими бош мутахассиси, Фармакология қўмитаси бош мутахассиси лавозимларида ишлаган Ф. Талиповга ЖКнинг 214-моддаси 3-қисми “а” банди ва 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 3-қисми билан 3 йил 3 ойга озодликдан маҳрум этиш;
“Origin Solution” ва “Medreg” МЧЖлар директори Ф. Назаровга ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 3-қисми билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Шунингдек, cудланувчилар Сингх Равендра Пратап, Н. Мирзаахмедова, С. Кариев, А. Азимов, Н. Мусаев, Ш. Шодманов ва Ж. Эркинийдан солидар тартибда “Док-1 Макс" жабрланувчиларининг айримларига 2 млн сўмдан 1 млрд сўмгача маънавий зарар ундирилиши белгиланган.
567views0replies
0

Комментарии