• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 26 февраля 2024

"Док-1 Макс" иши бўйича Сардор Кариев ва Quramax Mediсal МЧЖ директорига жазо тайинланди

Тошкент шаҳар судида “Док-1 Макс” иши бўйича айбланувчиларга суд ҳукми ўқилди.

854
0
Ижтимоий тармоқ

Бугун, 26 февраль куни Тошкент шаҳар судида “Док-1 Макс” дори воситаси билан боғлиқ жиноят ишини кўриб чиқиш якуни бўйича суд қарори эълон қилинди.

Суд қуйидаги мансабдор шахсларга қуйидагича жазолар тайинланди:

— Ҳиндистон фуқароси, Quramax Mediсal МЧЖ директори Сингҳ Рагвендра Пратар 20 йил;

Фармагентликнинг собиқ раҳбари Сардор Кариев 18 йил;

— Фармагентликнинг собиқ раҳбари ўринбосарлари бўлган Амирхон Азимов ва Нодирбек Мусаев 16 йил.

Тайинланган жазоларни умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур шахсларнинг масъулиятсизлиги ортидан ушбу “Док-1 Макс” дори воситаларини истеъмол қилган 86 нафар бола жабрланди. Улардан 68 нафари вафот этган ва 16 нафари оғир, 2 нафари енгил тан жароҳати олган.

854
0