Поиск
RUUZ

Криминал

Фарғонада 28 дона iPhone 15'ни мамлакатга ноқонуний олиб киришга уринган шахслар ушланди

Автомашина салонига ва ҳайдовчининг ички чўнтагига беркитилган телефонларнинг божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган.

62views0replies
0

Фарғона божхона

Фарғонада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида "Водил-Марғилон" йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги Lacetti машинаси Фарғона шаҳри Қиргули мавзесида белгиланган тартибда тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Кўздан кечириш натижасида, автомашина салонининг 3 та жойига ва ҳайдовчи кийимлари ичига яширилган, хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 394 миллион сўмлик 3 турдаги жами 28 дона IPHONE 15 уяли алоқа воситалари борлиги аниқланиб ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти божхона бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди. 
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
62views0replies
0

Комментарии