Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи ҳозирда айблов эълон қилиниб, мазкур ҳибсхонада сақланаётган шахсга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқаётган судья томонидан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида ёрдам бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пулдан 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, мазкур мансабдор шахс муқаддам ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, ҳибсхонада сақланаётган ушбу фуқаронинг оила-аъзолари билан учрашиши ҳамда уйидан олиб келинган озиқ-овқат маҳсулотларининг киритилиши учун рухсат бериш эвазига 400 АҚШ доллари олганлиги ҳам маълум бўлди.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.