• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 23 февраля 2024

Энди ишхоналар ўртасида ҳам киберспорт бўйича мусобақа ўтказилади

Маҳалла, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар тизимида мукофоти 600 млн сўм бўлган киберспорт мусобақаси ташкил қилинади.

354
0
Фарғона вилояти ҳокимлиги

Президентнинг 21 февралдаги фармонига мувофиқ, 2024 йил 1 мартдан бошлаб маҳалла, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар тизимида мукофот жамғармаси 600 миллион сўм миқдорида хорижий тиллар (“Ибрат фарзандлари”) бўйича танловлар, киберспорт мусобақалари ва “Заковат” интеллектуал ўйинлари юқори савияда ташкил этилади.

Мазкур ўйинлар ёшларнинг салоҳияти, истеъдоди ва ташаббусларини тўлақонли рўёбга чиқариш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилади.

Ёшлар ишлари агентлиги ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан касблар танловида ғолиб бўлган ёшларни ўз ҳудудларида жиҳозланган устахоналар билан “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан таъминлаш амалиёти йўлга қўйилади.

Мазкур банднинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъул этиб Ёшлар ишлари агентлиги белгиланди.

354
0