Поиск
RUUZ

Общество

Эндиликда Тошкентда раҳбар ва ходимлар иш жойига жамоат транспортида келиши йўлга қўйилади

Президент ҳар ойнинг бир иш кунида “Автомобилсиз кун” лойиҳасини ўтказишни маъқуллади.

147views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, кенг жамоатчилик вакиллари ва экофаоллар экологияга автомобиллар чиқинди газларининг зарарли таъсирини камайтириш учун  “Автомобилсиз кун” жамоатчилик лойиҳасини амалга ошириш бўйича таклиф билдирган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида ҳар ойнинг бир иш куни давомида автомобиллар ҳаракатланишини қисқартиришга қаратилган мазкур жамоатчилик лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифни маъқуллади.
Бунда, биноси Тошкент шаҳрида жойлашган барча республика ва ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар ва бошқа ходимлари жамоат транспортида иш жойига келиши орқали намуна кўрсатиб борилиши қайд этилган.
Махсус таклиф жамоат транспортлари, махсус ва шошилинч ёрдам хизматларига тааллуқли эмас.
Тўлиқ бажарилиши учун Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъул этиб белгиланди.
147views0replies
0

Комментарии