Поиск
RUUZ

Общество

1 мартдан бошлаб пойтахтда тиғиз вақтда юк машиналарининг ҳаракатланиши тақиқланади

Бу ҳақда президентнинг тегишли фармони имзоланди

148views0replies
0

UzNews.uz

Давлат раҳбари “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги фармонни имзолади.
Фармонга асосан, жорий йил 1 мартдан бошлаб, Тошкент шаҳрида юк ташиш учун мўлжалланган, рухсат этилган тўла вазни 10 тоннадан юқори бўлган Н2, Н3, О4 тоифага кирувчи автотранспорт воситаларининг ҳаракати тиғиз вақт оралиқларида тақиқланиши кўзда тутилган. Бунда, ушбу чекловлар махсус хизмат, шу жумладан, коммунал хўжалиги, ободонлаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг юк транспорти воситаларига татбиқ этилмайди.
Бундан ташқари, давлат дастурида ўлчами 500 метр квадрат ва ундан ортиқ бўлган қурилиш майдонларида, унга кириб-чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этиш бўйича мажбурий талаблар жорий этилиши белгиланди.
148views0replies
0

Комментарии