• 12 654 сўм
    67.72
  • 14 818 сўм
    59.17
  • 161 сўм
    0.76
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 654 сўм
    67.72
  • 14 818 сўм
    59.17
  • 161 сўм
    0.76
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 22 феврал 2024

Ўзбекистонда барча “метан заправкалар" фаолиятига қўйилган чеклов олиб ташланмоқда

Бугундан бошлаб барча метан заправкалар фаолияти аввалдан белгиланган режа-график асосида ишлай бошлайди.

700
0
t.me/vtchannel

Жорий йилнинг 18 февраль куни республика ҳудудларида ҳаво ҳароратининг пасайиши натижасида магистрал газ қувурларида босимнинг камайиши ҳолатлари кузатилаётганини инобатга олган ҳолда барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилгани ҳақида хабар берган эдик.

АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев бугун бошлаб чекловлар босқичма-босқич олиб ташланаётгани ҳақида хабар берди.

Унга кўра, мамлакатдаги барча метан заправкалар фаолиятига киритилган чекловлар бугундан маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, аввалдан белгиланган режа-график асосида босқичма-босқич олиб ташланмоқда.

"Метан заправкалар билан боғлиқ вазият ҳақида кун давомида маҳаллий ҳокимликлар ахборот ресурсларида, шунингдек, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ва Энергетика вазирлигининг расмий ахборот манбалари орқали хабар қилиб борилади", - дейилади хабарда.

700
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш