Бугун, 21 февраль куни Қаршининг "Насаф" жамоаси сафарда ОЧЛ нимчорак финал босқичи жавоб учрашувида БААнинг "Ал Айн" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Қаршида бўлиб ўтган дастлабки учрашувда томонлар нурсиз дуранг қайд этишган эди. БААда бўлиб ўтадиган ўйинда иккала жамоа ҳам кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиш учун ҳаракат қилишади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.
Маълумот ўрнида, ушбу босқичда чорак финал йўлланмасини қўлга киритиш учун Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси эртага сафарда Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу ўйин ҳам Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.