Поиск
RUUZ

Криминал

Хоразмда тарихий тангаларни $5мингга сотаётган фуқаро ушланди

У "Хива хонлиги" ва "Бухоро амирлиги" даврига оид жами 3 дона тангани пулламоқчи бўлган.

107views0replies
0

Жорий йилнинг 13 февраль куни Урганч туманида яшовчи фуқаро Қ.Б. "Хива хонлиги" даврига оид 2 дона, "Бухоро амирлиги" даврига оид 1 дона тангаларни сотаётган пайтида Хоразм вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан ушланган.
Аниқланишича, у мазкур тангаларни танишига 5000 АҚШ долларига қонунга хилоф равишда сотмоқчи бўлган.
Шундан сўнг, гумондорнинг уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, қадимий экспонатларни сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

107views0replies
0

Комментарии