"Ўзтрансгаз” Россия табиий гази импортини ошириш мақсадида газ қувурларини модернизация қилиш учун 470 миллион доллар сарфлайди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинган.
Ҳужжатга кўра, мазкур инвестиция лойиҳаси 2024-2030 йилларда амалга оширилади. Лойиҳа хорижий банклардан олинадиган кредитларни жалб этиш ҳисобига молиялаштирилади.
Ўтган ёзда Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов ва “Газпром” раҳбари Алексей Миллер Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган эди. Шартнома икки йилга мўлжалланган бўлиб, йилига 2,8 миллиард куб метр газ етказиб беришни назарда тутади. Транзит Марказий Осиё – Марказ газ қувури орқали амалга оширилади.
2023 йил 7 октябрда Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон президентлари Россия газини Ўзбекистонга етказиб беришни бошланди.