Поиск
RUUZ

Общество

Президент 20 минг ногирон фуқарони бюджет ташкилотларига ишга жойлаштириш бўйича топшириқ берди

Ногиронлиги борлар ўзлари яратган маҳсулотларини электрон платформа орқали сотиш тизими йўлга қўйилади.

89views0replies
0

president.uz

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселекторда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида мономарказларда ногиронлиги бўлганлар таълим олиши учун қулай муҳит ва зарур инфратузилмани яратиб, уларга стипендия тўлаш тартибини жорий қилиш топширилди.
Унга кўра, ногиронлиги борлар касаначилик ва ҳунармандчилик асосида яратган маҳсулотларини электрон платформа орқали сотиш тизими йўлга қўйилади.
"Вазирлик ва ҳудуд раҳбарларига йил якунига қадар барча бюджет ташкилотларига 20 минг нафар, банкларга камида 1 минг нафар ногиронлиги борларни ишга қабул қилиш топширилди", - дейилади хабарда.
89views0replies
0

Комментарии