• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 20 февраля 2024

Тошкентда икки йўловчи автобус ва Cobalt ўзаро тўқнашди — видео

Бир автобус ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши натижасида ЙТҲ содир бўлди.

538
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда икки автобус ва Cobalt иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.  Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 20 февраль куни соат 09:30 ларда Яккасарой тумани КҲАЙ кўчасида 1997 йилда туғилган Д.С. бошқарувида бўлган YUTONG русумли электроавтобусни бошқариб кетаётиб рул бошқарувини йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши бўлагига чиқиб кетган.

 Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ

Натижада, автобус қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган 1980 йилда туғилган Х.М. бошқарувида бўлган Cobalt русумли автоулови билан тўқнашиб, сўнгра, бошқа бир YUTONG русумли электроавтобус билан тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида, Д.С. бошқарувида бўлган автобусиниг 2004 йилда туғилган йўловчиси тан жароҳат олиб шифохонага мурожаат қилган.

"Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.

538
0