• 12 677 сўм
    70
  • 14 875 сўм
    25.4
  • 161 сўм
    1.17
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 677 сўм
    70
  • 14 875 сўм
    25.4
  • 161 сўм
    1.17
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 20 феврал 2024

Ўзбекистонда 1 октябрдан "ижтимоий карта" жорий этилади

Ушбу картага босқичма-босқич 74 турдаги ижтимоий нафақа ва ёрдамлар ўтказилади.

4491
0
president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги хизматлар қамровини янада кенгайтириш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида жорий йил 1 октябрдан аҳолига кўрсатиладиган барча ижтимоий ёрдамларни "ижтимоий карта" орқали молиялаштиришни жорий этилиши маълум қилинди.

Унга кўра, энг аввало, "Саховат ва кўмак", "Аёллар", "Ёшлар" дафтарлари жамғармалари, кейинчалик босқичма-босқич 74 турдаги ижтимоий нафақа ва ёрдамлар ўтказилади.

"Ушбу карта орқали транспорт ва коммунал соҳалардаги имтиёзлардан ҳам фойдаланиш мумкин бўлади", - дейилади хабарда.

4491
0