Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда ФВБ ходими $600 пора билан ушланди

Ходим МЧЖда ёнғин хавфсизлиги талаблари бўйича камчиликлар аниқланганлигини айтиб, фуқарони жавобгарликка тортмаслик эвазига ундан пора талаб қилган.

732views0replies
0

t.me/e_turdimov

Самарқанд вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими Аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бўйича кичик инспектори Ш.Ж. маҳаллий фуқародан пора олаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, Ш.Ж. хизмат мавқеидан фойдаланиб, ваколатига кирмаса-да, Фавқулодда вазиятлар туман бўлими йўриқчи-қутқарувчиси ҳамда профилактика ва назорат бўлинмаси кичик инспектори билан биргаликда Самарқанд тумани "Қайнама" МФЙ ҳудудида жойлашган "О.П." ва "Р.К. 777" МЧЖда ёнғин хавфсизлиги юзасидан текшириш ўтказиб, якунда "О.П" МЧЖ раҳбари Л.Р.нинг ўзи ва опаси К.Р.га тегишли "Р.К. 777" МЧЖларда ёнғин хавфсизлиги талаблари бўйича бир қатор камчиликлар аниқланганлигини айтиб, ушбу камчиликларни текшириш далолатномасига қайд этмаслиги ва уларни маъмурий жавобгарликка тортмаслиги учун 600 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағини беришни талаб қилади.
Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Ж. талаб қилинган 600 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро Ш.Ж.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қонуний чора кўрилиши белгиланди.
732views0replies
0

Комментарии