Поиск
RUUZ

Назначения

Водий ва Жиззах вилоятларидаги 4 та туманга янги ҳокимлар тайинланди

Чуст, Бағдод, Учкўприк ва Бахмал туманлари ҳокимлари алмашди.

148views0replies
0

UzNews.uz

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабарига кўра, Салимжонов Бахтиёржон Рахимжонович Чуст тумани ҳокими этиб тайинланди. Ушбу тайинлов Наманган вилояти ҳокимининг 2024 йил 19 февралдаги тегишли қарорига асосан амалга оширилди.
Бахтиёржон Салимжонов 2020 йилдан ҳозирги кунга қадар, Косонсой тумани ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Жорий йилнинг 19 февраль куни Халқ депутатлари Бағдод туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда лавозимидан озод этилган Юсуфжон Хусаинов ўрнига янги туман ҳокимини тайинлаш билан боғлиқ ташкилий масала кўрилган. Унга кўра, Ғанижон Солиев Бағдод тумани ҳокими этиб тайинланди.
Маълумот ўрнида, Ғанижон Солиев 2022 йил 11 январдан буён Бағдод тумани «Хўжақишлоқ» МФЙда ҳоким ёрдамчиси бўлиб фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Қолаверса, Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида ҳам янги тайинлов амалга оширилди. Унга кўра, лавозимидан озод этилган Аброржон Асқаров ўрнига Қодиржон Эркабоев Учкўприк тумани ҳокими этиб тайинланди.
Қодиржон Эркабоев 2021 йил 10 августдан буён «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Фарғона минтақавий филиали бошлиғи бўлиб фаолият кўрсатиб келаётганди.
Жиззах шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахмал туманига ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бахмал тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабарига кўра, Азиз Эргашев Бахмал тумани ҳокими лавозимига тайинланган.
 Эслатиб ўтамиз, Азиз Эргашев ҳозирга қадар, Жиззах шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
148views0replies
0

Комментарии