Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда йўловчи автобус ЙТҲга учради — видео

Ҳайдовчи қон босимининг ошганлиги сабабли рул бошқарувини йўқотган ва ЙТҲ содир бўлган.

289views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда йўловчи автобус ЙТҲга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди. "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ҳолат юзасидан маълумот берди. 
Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 февраль куни соат 12:30 ларда "12-Автобус саройи" филиали тасарруфидаги 40-сонли йўналишда ҳаракатланаётган Yutong русумли автобус ҳайдовчи Қ.Қ. Сергели тумани Янги Сергели кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб бораётган вақтда бошқарувни йўқотиб, йўл четини ажратиб турувчи панжарага бориб урилган.
Дастлабки маълумотга кўра, ЙТҲ қон босимининг ошганлиги сабабли содир бўлган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Yutong русумли электробус техник шикастланган. Автобус ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.
Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
289views0replies
0

Комментарии