Поиск
RUUZ

Криминал

ЎФА ҳисобчиси $350 мингни ўзлаштириб, қочиб кетгани айтилди

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси муносабат билдирди.

534views0replies
0

UzNews.uz

Бугун, 19 февраль куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳисобчиси 350 минг АҚШ долларини ўзлаштириб, қочиб кетгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан ЎФА муносабат билдирди.
Унга кўра, ЎФА томонидан ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди. Ассоциация томонидан текширилмаган ва ҳали тасдиғини топмаган маълумотларни тарқатмаслик сўралди.
ЎФАнинг хабар қилишича, ушбу ҳолат бўйича ўрганиш ишлари юзасидан тегишли хулоса чиқарилгач, натижа бўйича қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.
534views0replies
0

Комментарии