Ўзгидромет берган маълумотларга кўра, кеча, 18 февраль куни Тошкентда ҳавонинг кунлик ўртача ҳарорати -2,6 даража бўлган. Бу иқлимий меъёрдан 5 даража паст. Сутка давомида 7 мм миқдорида қор ёққан. Яъни кеча ёққан қор февраль ойи учун меъёрий ёғиннинг 12 фоизга яқин кўрсаткичидир.
Ўзгидромет хабарига кўра, бу ҳафта Ўзбекистонга кириб келган совуқ ҳаво ўз таъсирини сақлаб туради.