Поиск
RUUZ

Общество

Муваффақиятли топширилган IELTS ва бошқа имтиҳонлар учун давлатдан қандай қилиб компенсация олиш мумкин?

Кўпчилик IELTS, TOEFL, GMAT ва бошқа халқаро имтиҳонлардан юқори балл тўплаганлар давлатдан компенсация олиши мумкинлигини билмайди.

165views0replies
0

Имтиҳон топширишга сарфланган харажатларни қандай қилиб қайтариб олиш мумкин – UzNews.uz нашрининг йўриқномасида ўқинг.
1. IELTS/TOEFL сертификати ва тўлов квитанциясини PDF форматида нусхалаб олинг.
2. My.gov.uz порталига киринг ёки рўйхатдан ўтинг. Хизмат тугмасини босинг – ҳавола.
3. Ўзингиз ёки 16 ёшгача бўлган фарзандингиз тўғрисидаги маълумотларни киритинг.
4. Рўйхатдан «Халқ банки»нинг ўзингизга яқин филиалини танланг.
5. Сертификатда кўрсатилган маълумотлар билан шаклни тўлдиринг, шунингдек, сертификатнинг ўзи ва тўлов квитанциясини PDF форматида бириктиринг.
6. Сизга 15 кун ичида ариза кўриб чиқилгани ҳақида SMS-хабар юборилади.
7. Бундан кейин my.gov.uz порталидаги шахсий кабинетга (аризалар бўлими) кириб, пул компенсациясини олиш учун бўлган ҳужжатни юклаб олинг.
8. Банкка бориб, пулни олишингиз мумкин (IELTS учун – 2 200 000 сўмдан ортиқ). Пулни Xazna мобиль иловаси орқали ҳам олиш мумкин.
Имтиҳон топшириш харажатларини Ëшлар ишлари агентлиги қоплаб беради.
Муваффақиятли топширилгани учун компенсация бериладиган халқаро имтиҳонлар рўйхати:
• IELTS (International English Language Testing System) – 7 балл;
• TOEFL (Test of English as a Foreign Language) – 95 балл;
• GMAT (Graduate Management Admission Test) – 75 фоиз ва ундан юқори (ҳар бир йўналиш бўйича);
• GRE (Graduate Record Examinations) ва SAT (Scholastic Aptitude Test) – 75 фоиз ва ундан юқори (ҳар бир йўналиш бўйича);
• SAT (Scholastic Assessment Test) – 1200;
• CAE (Cambridge Assessment English, инглиз тили) – C1;
• Test DAF (немис тили) – TDN 4;
• Goethe-Zertifikat (немис тили) – С1;
• DELF/DALF (француз тили) – DALF C1;
• TCF (Тest de Connaissance du Français, француз тили) – C1;
• DELE/SIELE (испан тили) – С1;
• CELI/CILS/AIL (итальян тили) – CELI 4, CILS Tre, DALI C1;
• TYS (Türkçe Yeterlik Sınavı, турк тили) – C1;
• TOPIK I-II (Test of Proficiency in Korean, корейс тили) – Level 5;
• JLPT (Japanese-Language Proficiency Test, япон тили) – N2;
• HSK (Chinese Proficiency Test, хитой тили) – HSK 5;
• ALPT/APT/E-TOAFL/ACTFL (араб тили) – С1;
• TORFL (Test of Russian as a Foreign Language, рус тили) – III-IV (C1).
Компенсация аризачи керакли баллни тўплаган бўлса ва сертификат олинган вақтдан 180 кундан кўпроқ вақт ўтмаган бўлса тўлаб берилади. Ëш чегараси – 30 ёшгача.
165views0replies
0

Комментарии