Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда табиий газдан яширинча фойдаланган иссиқхона аниқланди

Натижада давлат манфаатларига 14,2 млрд сўмлик зарар етказилган.

138views0replies
0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган.
Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек ва Қибрай туманлари газ таъминоти бўлими масъул шахслари ҳудуддаги газ қувурларига уланиш аҳволини ўз вақтида кўздан кечириб, ўрганиш ишларини олиб бормаган. Оқибатда «М.О.» МЧЖ раҳбари О.Х. ва бошқалар томонидан «Дўстлик» МФЙ ҳудудидаги ер ости юқори босимли газ қувурига яширинча уланиб олганлиги маълум бўлган.
Мазкур иссиқхона табиий газдан яширинча фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 14,2 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 169-моддаси (ўғрилик) ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

138views0replies
0

Комментарии