Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда барча “метан заправкалар" фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда

Ушбу чекловлар магистрал газ қувурларида босимнинг пасайишига олиб келган кескин совуқ об-ҳаво туфайли амалга оширилмоқда.

133views0replies
0

UzNews.uz

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, республика ҳудудларида ҳаво ҳароратининг пасайиши натижасида магистрал газ қувурларида босимнинг камайиши ҳолатлари кузатиляпти. 
Шуни инобатга олган ҳолда, биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида республикадаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда.
АГТКШлар фаолиятига киритилган чекловларни ҳисобга олган ҳолда республикадаги барча бензин “заправка”ларга автобензин маҳсулотларини қўшимча миқдорларда етказиб берилиши таъминланади.

"Истеъмолчилардан етказилган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, вазият барқарорлашгунга қадар имкон қадар тежамкорликка риоя қилишларини сўраймиз.  АГТКШлар фаолиятида ўзгаришлар кузатилса, қўшимча маълумотлар берилади", - дейилади хабарда.

133views0replies
0

Комментарии