Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, 18 февраль куни кучли қор ёғиши, у бир неча соат давом этиши кутилмоқда.
Шу муносабат билан ҳокимлик фуқароларни огоҳлантириш билан чиқди. Фуқаролардан
— заруратсиз уйдан чиқмасликни, шахсий транспорт воситаларидан фойдаланишни минималлаштиришга ҳаракат қилишни ва ҳаракатланиш учун жамоат транспортидан фойдаланишни;— қор ва муз массалари тушиши мумкин бўлган кўп қаватли бинолар яқинида юришдан сақланишни;
— қулоқчин таққан ҳолда ташқарига чиқмасликни сўраймиз — бу яқинлашиб келаётган машина ёки қор тушишини эшитмай қолишингизга олиб келиши мумкин;
— автомобилларни кўп қаватли бино ва иншоотлар, шунингдек, дарахтлар тагида қолдирмасликни;
— электр ёки газ таъминотида узилишлар юзага келган тақдирда Марказий диспетчерлик хизматининг 1055 рақамига ёки Telegram орқали мурожаат қилиш сўралмоқда.

"Қор ёғиши оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш учун ҳокимлик хизматлари, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилотлар шай ҳолатда эканлигини маълум қиламиз", - дейилади хабарда.