Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда тарқалган маданият вазири Озодбек Назарбековнинг хизмат автомобили велосипеддаги йўловчини уриб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вазирлик ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳодиса жорий йилнинг 16 февраль куни Андижон вилояти Қорасув шаҳрида содир бўлган.
Жабрланувчи зудлик билан шифохонага олиб борилган ва шифокорлар унга тезкор тиббий ёрдам кўрсатишган. Текширувлар натижасида, йўловчининг соғлиғи билан боғлиқ жиддий, хавотирли ҳолат йўқлиги аниқланган.
"Заруратга кўра, албатта, бу борада яна қўшимча ахборот берилади. Шу ўринда, юртдошларимиздан йўлда ҳаракатланиш маданиятига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз. Арзимаган вақтингизни қизғаниб, йўл қоидасини бузган ҳолда ўзингиз ва бошқалар ҳаётини хавф остида қолдирманг. Чунки йўл хатони кечирмайди. Биргина хато бир умрлик афсусга сабаб бўлиб қолмасин", - дейилади хабарда.