• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 16 февраля 2024

Андижонда чет тили сертификати олган ёшларга ўқиш харажати 50 фоизгача қоплаб берилади

Президент немис ва француз тили бўйича B-2 сертификатини олган ҳар бир ўқувчи учун хусусий ўқув марказларини субсидиялаш жорий этишни топширди.

325
0
president.uz

Андижонда тил чет тили сертификати олган ёшларга ўқиш харажатини 50 фоизгача қоплашни йўлга қўйилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида ўтказаётган йиғилишда маълум қилди. 

Қайд этилишича, Германия, Канада, Корея, Япониядан ишчиларга буюртма бор, номзодлар учун асосий талаб, бу – тил билиш. Лекин Андижонда чет тилини яхши биладиган 1,5 мингга яқин ёшлар бор, холос.

Шу муносабат билан хориждаги иш берувчилар талаби асосида 5 минг ёшларни давлат ва хусусий марказларда касб ва тилга ўқитиш, 1 минг нафар ўрта тиббиёт ходимини Германияга мақсадли тайёрлаш муҳимлиги қайд этилди.

Иқтисодиёт ва молия, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирликларига чет тили сертификати олган ёшларга ўқиш харажатини 50 фоизгача қоплашни йўлга қўйиш, немис ва француз тили бўйича Б-2 сертификатини олган ҳар бир ўқувчи учун хусусий ўқув марказларини субсидиялаш тартибини жорий этиш топширилди.

Рақамлаштириш вазирлигига вилоят IT экспортини 50 миллион долларга етказиб, камида 1 минг нафар дастурчига халқаро бозорга чиқишга кўмаклашиш вазифаси қўйилди.

325
0