Поиск
RUUZ

Политика

Путиннинг ашаддий танқидчиси Алексей Навальний вафот этди

47 мухолиф сиёсатчиси 19 йилга қамалиб, қамоқхонада вафот этди.

284views0replies
0

SCANPIX/REUTERS/Shamil Zhumatov

Россия мухолиф сиёсатчиси Алексей Навальний қамоқхонада вафот этди. Бу ҳақда Федерал Жазони ижро этиш хизматининг маҳаллий бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, сиёсатчи Ямало-Ненец автоном округидаги 3-сонли ахлоқ тузатиш колониясида вафот этган.
"3-сонли ахлоқ тузатиш колониясида маҳкум Навальний А.А. сайрдан кейин ўзимни ёмон ҳис қилди, деярли дарҳол ҳушимни йўқотди. Барча зарур реанимация чоралари кўрилган, бироқ ижобий натижа бермаган. Тез тиббий ёрдам шифокорлари маҳкумнинг ўлимини тасдиқлашди. Ўлим сабаблари аниқланмоқда”, - дейилади хабарда.
Хабарларга кўра, Навальнийнинг ўлимига қон ивиши сабаб бўлган.
Маълумот учун, Алексей Навальний Россия президенти Владимир Путиннинг энг ашаддий танқидчиларидан бири ҳисобланарди. У 2018 йил март ойида бўлиб ўтган Россия президенти сайловларида иштирок этиш ниятини эълон қилганди. Аммо, судлангани сабаб сайловда қатнашолмаган.
Навальний 2023 йил 4 августда экстремистик жамиятни яратиш, экстремистик фаолиятни молиялаштириш ва интернетда экстремизмга чақиришда айбланиб, 19 йилга қамалганди.
284views0replies
0

Комментарии