Поиск
RUUZ

Происшествия

Қашқадарёда кўприк қулаб тушди — видео

Юк машинаси айланма йўлдан ҳаракатланмасдан, авария ҳолатида бўлган кўприкдан ҳаракатланиши оқибатида мазкур кўприк қулаб тушган.

503views0replies
0

Видеодан кадр

Қашқадарё вилояти Муборак туманида кўприк қулаб тушгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Муборак туман ҳокимлиги муносабат билдирди.
Муборак тумани ҳудудидан ўтувчи "Муборак - Помуқ – Аланг - Нишон" автомобиль йўлида 1982 йилда қурилган, узунлиги 12 пм бўлган кўприк оғир юк ташувчи автотранспорт воситаларининг мунтазам ҳаракатланиши натижасида носоз ҳолатга келиб қолган. Ҳозирда кўприкдан ҳаракатланиш тўлиқ чекланган, ахборот берувчи йўл белгилари ўрнатилган ва автотранспорт ҳаракати учун вақтинчалик айланма йўл ташкил қилинган.
Бироқ 2024 йил 16 февраль куни оғир автотранспорт воситаси айланма йўлдан ҳаракатланмасдан, авария ҳолатида бўлган мазкур кўприкдан ҳаракатланиши оқибатида кўприкнинг темир-бетон плиталари синиши ва қулаб тушиши содир бўлган. Содир бўлган ҳодиса натижасида салбий ҳолат кузатилмаган.
Мазкур кўприк жорий йил 2 чорагида тўлиқ қайта қурилиб фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда.
503views0replies
0

Комментарии