Самарқанд вилоятида 2018 йилдан бери оила бўлиб, яшаб келаётган эр-хотинлар ўртасида 5 йилдан давомида оилавий келишмовчиликлар бўлган. Шундан сўнг, аёл 2023 йилнинг ёз ойларида ота уйига кетиб қолган. 2 нафар фарзанднинг отаси бўлган куёв эса ҳар куни қайнотасининг уйига келиб турган.
Натижада жорий йилнинг 2 сентябрь куни бахтсиз ҳодиса юз берган.
Эркак ушбу ҳодисани қуйидагича изоҳлади:
“Юр, кетасан мен билан дедим. Қўлимда пичоқ бор эди. Мен ҳам бор куч билан тортган эканман. Югуриб келиб, энкайган пайти пичоқ кириб кетган экан”.
“5 йилдан бери қизим умуман кун кўрмади. Ҳали операцияда бўлди, ҳали оёғи кесилди. Қайнонаси ҳам кун бермади. Тинчиб кетар деб, жойлаштириб келаверибман. Бундайлигини билганимда, умуман қўймас эдим”, - дейди марҳуманинг онаси.
Ушбу ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Нуробод туман судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда “Миллар" дастури хабар берди.
Судланувчи ЖКнинг 97-моддаси 2-қисмининг «ж» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.