Поиск
RUUZ

Общество

Хоразмда фермер хўжалиги раҳбари 31 туп биологик соғлом дарахтларни қўпориб олди

Табиатга салкам 200 млн сўм зарар келтирган фермерга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

66views0replies
0

Хоразм вилояти прокуратураси

Хоразм вилояти прокуратураси хабарига кўра, вилоят Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан ўтказилган экологик назорат тадбирлари давомида Қўшкўпир тумани “Пахтакор” маҳалласида жойлашган “Қ.Т” фермер хўжалигига қарашли дала майдонларида табиий ҳолда ўсиб турган, биологик соғлом 31 туп тўронғил ва жийда дарахтлари ноқонуний равишда қўпориб олиниб, нобуд қилинганлиги аниқланди. 
Бунинг натижасида табиатга 199 миллион 240 минг сўм зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан, вилоят прокуратураси томонидан ЖКнинг 198-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари бўлганлиги учун "Қ.Т." фермер хўжалики раҳбари Х.Қ.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.
Жиноят ишининг тергови вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Маълумот учун, мазкур моддада энг кам ойлик иш ҳақининг 75 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
66views0replies
0

Комментарии