Поиск
RUUZ

Общество

Пора билан ушланган судья ва прокурорлар кўрган ишларни қайта текшириш таклиф қилинмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарига кўра, жиноятда айбланаётган судья ва прокурорларнинг ўтган фаолияти давомида фуқароларга нисбатан тасдиқлаган айблов хулосалари ва қабул қилган қарорларига ҳам баҳо берилиши керак.

116views0replies
0

Видеодан кадр

“Бугун яна бир прокурор пора билан қўлга тушди. Ўтган ҳафта эса Мингбулоқ туман суди раиси пора билан қўлга олинган эди.
Афсусуки бундай ишлар одатий ҳолдек ўтиб кетмоқда. Бироқ қонунни амалда қўллаш орқали қонунийликни таъминлаш асосий бурчи бўлган бу каби шахсларнинг ўзлари қонунни бузишаётгани одамларда қонунларга , пировардда эса давлатга бўлган ишончни йўқотади”, - ёзади Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиев. 
Унинг таклиф қилишича, бундай шахсларнинг жиноятига баҳо беришда уларнинг ўтган фаолияти давомида фуқароларга нисбатан тасдиқлаган айблов хулосалари ва қабул қилган қарорларига ҳам баҳо берилиши керак. Чунки, бу каби нолойиқ шахсларнинг ҳаракатлари оқибатида қанчадан қанча фуқаролар ноҳақ айбланиб, ноҳақ судланиб кетган бўлиши мумкин. Қонунчиликни мана шу йўналишда такомиллаштириш зарур. Бундай жиноятчи шахслар кўриб чиққан барча материаллар кўтарилиб қайта кўриб чиқилиши шарт. Шунда адолат тикланади.
116views0replies
0

Комментарии