Поиск
RUUZ

Криминал

4 та ҳудудда ўз фарзандини сотмоқчи бўлган аёллар ушланди

Сирдарёда 1 ойлик чақалоқни $40 минг эвазига, Наманганда эса 10 ёшли ўғлини $18 мингга сотган аёллар қўлга олинди.

617views0replies
0

Видеодан кадр

Сирдарё вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 1991 йилда Бухоро вилоятида туғилган Гулистон шаҳрида вақтинча яшовчи аёл жорий йилнинг 30 январь куни туғилган ўғил фарзандини 40 минг АҚШ долларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда Ёшлар телеканалидаги Янги давр дастурида хабар берилди.
Сурхондарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса Термиз туманида яшовчи 1993 йилда туғилган аёл жорий йилнинг 25 январь куни таваллуд топган қиз фарзандини ўзининг жиноий шериги бўлган 1982 йилда туғилган аёл билан тил бириктириб, Термиз шаҳрида 25 миллион сўм эвазига сотган вақтида ДХХ ҳамда ИИО ходимлари томонидан ушланди.
Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Чирчиқ шаҳрида яшовчи 1997 йилда туғилган аёл ўзининг 2018 йилда туғилган ўғлини Тошкент шаҳрида 3 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Бундай ҳолат Наманган ҳолатида ҳам кузатилди. Наманган шаҳрида яшовчи 1995 йилда туғилган аёл 10 ёшли ўғлини 18 минг АҚШ долларга сотишга келишиб, шундан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ДХХ ва ИИО ходимлари томонидан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми (одам савдоси) "а" банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
617views0replies
0

Комментарии