Поиск
RUUZ

Реклама

Ўзбекистон селлерлар ассоциацияси ва Uzum Market Тошкентда тадбиркорлар учун форум ўтказади

17 февраль куни «2024 трендлари» конференцияси доирасида соҳа мутахассислари, Uzum Market миллий маркетплейсининг раҳбарлари ва тадбиркорлар маркетплейсда бизнесни қандай ривожлантириш ҳақида айтиб беришади.

291views0replies
1

Конференция Жаҳон банки, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва «Капиталбанк» кўмагида ўтказилади.
Ўзбекистондаги онлайн-савдо бозори Марказий Осиёда энг тез ўсиб бормоқда, бутун мамлакат бўйлаб тадбиркорлар ва харидорлар маркетплейсларни фаол ўзлаштирмоқда. Ушбу ўсишнинг муҳим омили – миллий платформалар, ишлаб чиқарувчилар ҳамда кичик ва ўрта бизнесни давлат томонидан қўллаб-қувватлашдир. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Вячеслав Пак конференцияда табрик нутқи билан чиқиш қилади.
Ҳозирда йирик Uzum Market миллий платформаси қандай ривожланаётгани, тадбиркорлар учун режалар ва янги имкониятлар ҳақида маркетплейснинг бош директори Илшат Хаметов гапириб беради.
«Бугунги кунда Uzum Market инфратузилмасидан мамлакат бўйлаб 8000 дан ортиқ компания ва тадбиркорлар ўз бизнесини ривожлантириш учун фойдаланмоқда. Уларнинг сонини кўпайтириш учун эса биз географияни кенгайтирамиз ва янги омборлар қурамиз, экотизим шериклари билан биргаликда тадбиркорлар учун янги молиявий воситалар ва онлайн сервисларни ишлаб чиқамиз. Ва, албатта, биз сотувчилар ҳамжамиятини ривожлантиришни фаол қўллаб-қувватлаймиз, чунки ҳеч ким тадбиркорни соҳадаги ҳамкасбидан яхшироқ тушунмайди», – дейди Илшат Хаметов.
Форум доирасида топ-селлерлар фойдали маслаҳатлар ва кейслар билан ўртоқлашади, «Капиталбанк» вакиллари бизнесни ривожлантириш учун молиявий воситалар ҳақида гапириб беришади, аналитик сервисларнинг раҳбарлари иштирокчиларга маълумотлар асосида ишларни йўлга қўйишга ёрдам беришади ва ишлаб чиқарувчилар билан ишлаш бўйича мутахассислар бозорлардаги ассортиментни қандай кенгайтириш кераклигини айтиб беришади.
Форум ҳақида батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш шакли: sellerclub.uz.
Реклама ҳуқуқи асосида
291views0replies
1

Комментарии