Поиск
RUUZ

Общество

Ўқувчилар томонидан мактаб "қамоқхона"га айлантирилаётгани айтилди

Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъул ходими бунга изоҳ берди.

876views0replies
-1

Видеодан кадр

"Мақсад мактабни қамоқхонага айлантириш бўлса, бунга эришишди" сарлавҳаси остидаги видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Бугун, 14 февраль куни АОКАда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Миллий гвардия ҳамкорлиги доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда журналист ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат бўйича масъуллардан изоҳ сўради.
"Мактаблар қамоқхонага айлантириляпти деган жумланинг ўзи нотўғри. Чунки тартиб-интизом, янги тартибларни жамоатчилик ҳар доим ҳам осонликча қабул қилмаган. Бундай норозиликлар мунтазам дарс қолдирувчи, тартиб-интизомга бўйсунмайдиган, дарсларга хоҳлаганда келиб хоҳлаганда кетадиган ва фарзанд тарбиясига масъулиятсизлик қилаётган айрим ота-оналар томонидан ўйлаб топилаётган ва шу билан бирга педагогларимиз орасида ҳам ўз вазифаларини лозим даражада бажармай ички тартиб-интизомга, одоб-ахлоқ қоидаларига бўйсунмайдиган ходимлар томонидан айтилаётган эътироз деган бўлардим.
Миллий гвардия ходимларига синфма-синф юриб давоматни текшириш вазифаси юклатилмаган. Бизнинг вазирлигимиз тизимида рақамлаштириш жорий қилинди. Ўқувчиларнинг дарсларда қатнашиши онлайн тарзда фан ўқитувчиси томонидан белгиланади ва нима учун дарсда қатнашмаётган ўқувчини синф раҳбари киритади. Шу тарзда кунлик республика бўйича барча мактабларнинг давомати kundalik.com'да жамланади.
Шунингдек, Миллий гвардия ходимлари бесабаб дарсларда мунтазам қатнашмаётган ўқувчилар билан ишлашга масъул. Миллий гвардия ҳарбий ходим эмас, инспектор психолог. Бу жазолаш маъносида эмас, ўқувчининг дарсга қатнашмаслик сабаблари, ўқувчининг руҳиятидаги ўзгаришларни ўрганадиган соҳа мутахассиси. Миллий гвардия ходими дарсга мунтазам қатнашмаётган ўқувчи билан ишлаши учун биз аниқ тўғри маълумот беришимиз керак.
Миллий гвардиянинг мактабларга кирганининг сабаби электрон платформадаги давомат кўрсаткичи билан реал давомат кўрсаткични бир хиллигини таъминлаш. Миллий гвардия ходими дарсларга кирмайди, ўқитувчининг фаолиятига, таълим жараёнига аралашиш буларнинг ваколатига кирмайди", - деди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги таълим ташкилотларида тарбиявий ишларни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Азамат Камалов.
876views0replies
-1

Комментарии