• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 14 февраля 2024

Жиззахда 42 туп ўсишдан тўхтамаган қайрағоч дарахтлари кесиб кетилди

Дарахтларининг ноқонуний кесилиши натижасида ўсимлик дунёсига 225 млн сўмга яқин миқдорда зарар етказилди.

14 февраля 2024
181
0
t.me/msmdjizzakhekology

Жорий йилнинг 11 январь куни Жиззах вилояти Пахтакор тумани "Бахмал" СИУ ҳудудида жойлашган "Ювест тоғ" фермер хўжалигининг дала майдони четига ихота мақсадида экилган 42 туп ўсишдан тўхтамаган қайрағоч дарахтлари кесиб кетилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Жиззах вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Ўрганиш давомида дарахтлар "Ювест тоғ" фермер хўжалиги иш юритувчиси 1988 йилда туғилган Пахтакор тумани "Боғишамол" ҚФЙда яшовчи Ж.Ж. исмли фуқаро томонидан кесиб олинганлиги маълум бўлди.

Қайрағоч дарахтларининг ноқонуний кесилиши натижасида ўсимлик дунёсига 224 млн 400 минг миқдорида зарар етказилган.

Пахтакор тумани прокуратурасининг қарорига кўра фуқаро Ж.Ж.га нисбатан  ЖКнинг 198-моддаси 2-қисми (экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ишлари давом этмоқда.

14 февраля 2024
181
0